Бу ҳақда Сергей Лавров Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан музокаралардан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.
"Европа Иттифоқининг ички муаммолари нуқтаи назаридан, эҳтимол, Украинанинг қўшилиши ёмон фикр эмасдир. Кейин улар шунчаки парчаланиб кетади, чунки улар орасида жуда кўп қарама-қарши тенденциялар мавжуд", - деб таъкидлади вазир.
Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ўз хавфсизлик тузилмаларини Россияга қарши қурмоқда.
"Бизнинг маълумотларга кўра, Британия Украина ва ЕИнинг ашаддий русофоблари иштирокида Россияга қарши алоҳида ҳарбий блок тузиш ғоясини илгари сурмоқда", - деди Лавров.