Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина қарзни қайта тузишга келишиб олди

Украина қарзни қайта тузишга келишиб олди

Украина давлат қарзини қайта тузишга рози бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Денис Шмигал ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, ҳукумат Украина евробонд эгалари қўмитаси билан принципиал келишувларга эриша олди.

Унинг сўзларига кўра, бу Киевга яқин уч йилда қарзга хизмат кўрсатишдан 11,4 миллиард доллар, 2033 йилгача эса 22,75 миллиард долларни тежаш имконини беради. Қайта тузилмасиз, қарзнинг асосий суммаси 2024–2029 йилларда тўланиши керак эди.

Битимларда амалдаги еврооблигациялар қарз қийматини 37 фоизга номинал пасайтириш билан янги евробондлар пакетига алмаштирилиши назарда тутилган.

Киритилди: 17:18 22.07.2024. Ўқилди: 1354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!