Украина коррупцияга қарши курашни кучайтириши, олигархлар таъсирини камайтириши, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни қабул қилиши керак.
Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Олий Рададаги бугунги нутқида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши йўлида зарур.