Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина махсус кучлари Россия ҳарбий разведкачисини асирга олгани айтилмоқда

Украина махсус кучлари Россия ҳарбий разведкачисини асирга олгани айтилмоқда

Украина махсус кучлари Россия билан давлат чегараси яқинида пистирма уюштириб, россиялик ҳарбий разведкачини асирга олгани хабар қилинмоқда. Украина ОАВ ёзишича, у дрон ёрдамида Россия кучларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилаб борган.

Маълумотларга кўра, чегара ҳудудида махсус вазифани бажараётган Украина гуруҳи россиялик ҳарбийни пистирмада қўлга олган.

Таъкидланишича, у учувчисиз учиш аппарати орқали ҳаводан разведка олиб борган ва Россия кучлари ҳаракатланиши ҳамда тўпланиши керак бўлган йўналишларни ишлаб чиққан.

Асирдан радиостанция олиб қўйилган, шундан сўнг у Украина ҳарбийлари томонидан сўроқ қилинган.

Украина томонининг билдиришича, асир сўроқ пайтида ушбу ҳудуддаги Россия позицияларининг жойлашуви ҳақида маълумот берган.

Шунингдек, у бошқа Россия диверсия-разведка гуруҳларининг ҳаракат йўналишлари ва ушбу йўналишдаги бўлинмаларнинг кейинги тезкор режалари ҳақида ҳам маълумот бергани айтилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:46. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!