Украина Бош вазири Денис Шмигалнинг таъкидлашича, рўйхатдан ўтган ишсизлар карантин жорий этилишидан олдинги даврга нисбатан қарийб ўн баравар кўпайди. Бу ҳақда "Интерфакс-Украина" ёзмоқда.
Унга кўра, ҳукумат томонидан коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган чоралар туфайли иш жойини йўқотган тадбиркорларга ёрдам дастури ҳозирда якунланмоқда.
"Вақтинчалик ишсизлик"ни молиялаштириш ҳукуматнинг кейинги йиғилишида муҳокама қилинади.
13 апрелда Олий Рада Украинанинг давлат бюджетига тузатишлар киритди. У коронавирусдан вафот этган шифокорларнинг оила аъзоларига ёрдам бериш учун маблағ ажратади. Бюджет тақчиллиги уч баравар кўпайди.
Аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмигал коронавирус пандемияси туфайли Украина ЯИМ 2020 йил охирига қадар 4,8 фоизга тушишини башорат қилган эди. Халқаро молия ташкилотларининг ёрдамисиз Украина ташқи ва ички қарзларни тўлаш зарурати туфайли "молиявий тубсизлик"га дуч келади, дея қўшимча қилди бош вазир.