Россиянинг Белгород вилоятида Украина Қуролли Кучларининг дрон ҳужумлари натижасида беш киши, жумладан, икки бола жароҳат олди.
Бу ҳақда Белгород минтақавий махсус гуруҳи хабар бермоқда.
"Бугун кечқурун Шебекино шаҳрида FPV-дрони портлаши оқибатида уч тинч аҳоли вакили жароҳат олди. Улар Шебекино марказий туман касалхонасига олиб кетилди", дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, дрон автомобилга урилиши оқибатида яна икки киши жароҳат олди.