Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина дронлар ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Полшага кўчирмоқда

Украина дронлар ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Полшага кўчирмоқда

Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский TVP World'га берган интервюсида маълум қилди.

"Биз ҳозир Украинага ҳарбий ёрдамнинг 48-траншини топширяпмиз, Украина эса бунга жавобан дрон ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Полшага кўчирмоқда", — деди Полша ТИВ раҳбари.

Шунингдек, Сикорский Варшава Евроиттифоқ кредитларининг бир қисмини қуролланиш учун Украина билан қўшма лойиҳаларга йўналтиришини ҳам қўшимча қилди.

Киритилди: 20:47 08.01.2026. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!