Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина буғдойини кемаларга юклаш ҳозирча синов режимида амалга оширилади

Украина буғдойини кемаларга юклаш ҳозирча синов режимида амалга оширилади

Украина икки ҳафта давомида ўз портларидан кемаларга буғдой юклашни синов режимида амалга оширади. Буғдой кунига кўпи билан учта кемага юкланади, деб баёнот берди мамлакат инфратузилмалар вазири Александр Кубраков Bloomberg телеканали орқали.

Унинг таъкидлашича, ушбу режимда йўл хавфсизлиги синовдан ўтказилгандан кейин Украина портларидан экспортга чиқариладиган буғдой тўрт-олти ҳафталарда ойига уч миллион тоннани ташкил этиши мумкин.

22 июль куни Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловни олиб ташлашга ва Украина буғдойини жаҳон бозорига чиқариш бўйича келишувга эришган эди.

БМТ бош котибининг ўринбосари, Африка бўйича Иқтисодий комиссиянинг ижрочи котиби Вера Сонгвенинг таъкидлашича, “озиқ-овқат келишувининг бажарилиши” Украинанинг 23 миллион тонна буғдойини жаҳон бозорига чиқариш имконини беради. Зеро, БМТ анчадан буён буғдой тақчиллиги туфайли дунёда озиқ-овқат инқирози юз беришидан огоҳлантириб келаётган эди.

Киритилди: 12:19 02.08.2022. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!