Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўҳ-ҳў! Павел Дуров Францияда 20 йилга қамалиши мумкин

Ўҳ-ҳў! Павел Дуров Францияда 20 йилга қамалиши мумкин

Телеграм асосчиси Павел Дуров 12 та жиноятда айбланмоқда. Бу ҳақда душанба куни Париж прокуратураси хабар берди.

28 август, чоршанба куни Телеграм асосчисини ҳибсда сақлаш муддати узайтирилди. Бу муддат тугагунига қадар Дуров унга қарши айбловлар қўйилмаган ҳолда ҳибсда қолиши мумкин.

Тадбиркорга нисбатан иш жорий йилнинг 8 июлида очилган, дея қўшимча қилди Париж прокуратураси. Ҳозирда уни «исми ошкор этилмаган шахсга қарши иш бўйича» кибержиноятлар бўйича тергов доирасида сўроқ қилиш давом этмоқда, деб хабар беради «РИА Новости».

Павел Дуров 24 август куни Париж Ле Бурже аэропортида қўлга олинган эди. У Телеграмда модерация йўқлиги сабабли гиёҳванд моддалар савдоси, фирибгарлик ва болаларга қарши жиноятлар каби жиноятларга ёрдам беришда гумон қилинмоқда. Агар бу айбловлар тасдиқланса, Францияда тадбиркор 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Киритилди: 21:10 26.08.2024. Ўқилди: 1638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!