Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFА) офсайд қоидасини ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватламади, деб хабар беради Report.
Аввалроқ Испаниянинг АS газетаси Халқаро футбол ассоциацияси кенгаши (IFAB) 20 январь куни офсайд қоидаларини ўзгартиришни кўриб чиқиши ҳақида хабар берган эди.
Ҳозирда офсайд ҳужумкор ўйинчи гол уриш мумкин бўлган танасининг бирон бир қисмига тегса ва охирги ҳимоячи рақиб дарвозасига ўйинчидан, шу жумладан дарвозабондан ҳам яқинроқ бўлса, ҳисобланади.
Илгари Халқаро футбол федерацияси (FIFА) глобал футболни ривожлантириш бўлими раҳбари бўлиб ишлаган Лондоннинг "Арсенал" жамоасининг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер қуйидаги ўзгартиришни таклиф қилди: агар тананинг гол уриш мумкин бўлган бирон бир қисми охирги ҳимоячининг чизиғида ёки орқасида бўлса, у ҳолда ўйинчи офсайд ҳолатида эмас.