Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Учтепа туманида она-бола ўғрилар қўлга тушди

A A A
Учтепа туманида она-бола ўғрилар қўлга тушди

2018 йил 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи М.Т. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 22 октябрдан 23 октябргача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг хонасидан заргарлик буюмлари ва тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни М.Т.нинг уйида ёлланиб ишловчилар, Олмазор туманида яшовчи Ф.К. (исмли аёл) ва унинг қизи З.К.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 13:30 17.11.2018. Ўқилди: 1863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар