Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

У Истанбулни фатҳ этганда атиги 21 ёшда эди

У Истанбулни фатҳ этганда атиги 21 ёшда эди

Фотиҳ Султон Меҳмет Константинополь (Истанбул)ни фатҳ этиш режаларини тузарди. Ҳали 21 ёшда бўлган навқирон султон Истанбул фатҳига киришишдан олдин ўз халқини имтиҳон қилиб кўрмоқчи бўлди. Тонгнинг илк соатларида қиёфасини ўзгартириб, ўша вақтлардаги Усмонийлар салтанатининг бош шаҳри бўлган Эдирнедаги бозорга борди. Бозорнинг бир тарафидан кириб харид қилишга киришди.

Биринчи дўконга кириб, бир нарса харид қилди. Иккинчи нарсани олмоқчи бўлганида сотувчи кўнмади. Султон ҳам ўз ўрнида мол бўла туриб нима сабабдан бермаётгани ҳақида сўради. Сотувчи: “Мен сенга бу нарсани сотиб байъ очдим, иккинчи оладиган нарсангни қаршимдаги дўкондан ол, чунки у ҳали савдо қилгани йўқ”, деб жавоб қайтарди.

Фотиҳ бу ҳолдан мамнун бўлганча иккинчи дўконга кирди. У ердан бир мол олгач, иккинчисини сўраса, у ҳам бермай қўшни дўконга юборди. Шу йўсинда султон Меҳмет бутун бозорни кезиб чиқди ва ҳар кирган дўконида аввалгидек муомалага гувоҳ бўлди. Олган нарсаларини мадрасадаги толиби илмларга юборди.

Султон саройга қайтаркан, Аллоҳга шукур саждаси қилиб, бундай деди: “Эй Роббим, сенга ҳамдлар бўлсин. Менга шундай бир-бирини ўйлайдиган миллат эҳсон этдинг. Мен бу уммат (инсонлар) билан нафақат Византияни, балки дунёни фатҳ этаман”, деди ва Константинополни фатҳ этиш режаларини тузишга киришди.

51 кун давом этган қамал билан Византия таслим бўлди. Истанбул фатҳ этилганидан сўнг пойтахт Эдирнадан Истанбулга кўчирилди.

Manba: azon. uz

Киритилди: 20:45 19.01.2020. Ўқилди: 4434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!