Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

U-17 Осиё кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилиши кутилмоқда

U-17 Осиё кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилиши кутилмоқда

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичи келаси йили Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин.

Дастлабки режага кўра, ушбу турнирга Саудия Арабистони мезбонлик қилиши белгиланган эди. Бироқ мамлакат 2027 йили катталар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилиши сабабли, ўсмирлар ўртасидаги мусобақани ўтказа олмаслигини билдирган.

Шундан сўнг, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) турнир мезбонлигини Ўзбекистонга топшириш вариантини кўриб чиқмоқда. Айни вақтда ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитасига тегишли хат йўлланган.

Агар ташкилот ушбу аризани расман тасдиқласа, У-17 Осиё кубоги келаси йилнинг 12–29-май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Учрашувларга «Дўстлик»даги терма жамоалар маркази мезбонлик қилиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:11 09.07.2026. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!