Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Twitter”даги энг машҳур сиёсатчилар: Ҳиндистон Бош вазири учинчи ўринда

A A A
“Twitter”даги энг машҳур сиёсатчилар: Ҳиндистон Бош вазири учинчи ўринда

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди “Twitter”даги энг машҳур сиёсатчилар рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида Ҳиндистоннинг «Aj So» нашри хабар бермоқда.

2018 йил июль ойидан бери “Twitter”даги Нарендра Модининг издошлари сони 43,4 миллиондан 50 миллионга ошди. Фақатгина АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трампнинг саҳифаси 64 миллион ва Оқ уйнинг собиқ эгаси Барак Обаманики эса 108 миллиондан ортиқ “Twitter” фойдаланувчилари томонидан имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Нарендра Моди “Facebook”да ҳам фаол (44,8 миллион обуначи), шунингдек, “Инстаграм”даги (25 миллиондан ортиқ обуначилар) энг машҳур дунё етакчисидир.

 

Киритилди: 10:05 12.09.2019. Ўқилди: 2133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!