Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркиянинг заҳиралари 150 миллиард долларга яқинлашмоқда

Туркиянинг заҳиралари 150 миллиард долларга яқинлашмоқда

Туркия Марказий банки (МБ) маълумотларига кўра, 14 июнь ҳолатига кўра, мамлакат захиралари ўтган ҳафтага нисбатан 149 миллион доллар ортиб, 146 миллиард 301 миллион долларлик рекорд даражага етди.

Иқтисодиёт етакчилари томонидан ўтган йилги сайловлардан буён амалга оширилган ана шундай қадамлар инфляцияга қарши курашда ўз самарасини бермоқда ва инвесторлар ишончини оширмоқда. Халқаро рейтинг агентликлари Fitch, S&P ва CI Ratings аллақачон Туркиянинг кредит рейтингини оширган.

📈 Эришилган муваффақиятлар Туркия иқтисодиётининг барқарорлиги ва ўсишини таъминловчи жорий иқтисодий йўналишнинг самарадорлигини кўрсатади. Кейинги даврларда ижобий динамика кутилмоқда, бу эса мамлакат макроиқтисодий кўрсаткичларининг янада яхшиланишига хизмат қилади.

Киритилди: 20:57 02.07.2024. Ўқилди: 749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!