Туркиянинг Муғла вилоятида Рихтер шкаласи бўйича 6,0 балли зилзила содир бўлди.
Туркиянинг Табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш бошқармаси (АФАД)ГА таяниб, маҳаллий вақт билан соат 01:51 да Муғла вилоятининг Датча тумани қирғоқларида 6 магнитудали зилзила қайд этилди.
Зилзила эпитсентри Датча қирғоқларидан 155 километр узоқликда, манба 20 километр чуқурликда жойлашган.