Бугун 7 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Tуркиянинг бир неча шаҳарларида суриялик муҳожирларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

 Tуркиянинг бир неча шаҳарларида суриялик муҳожирларга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

Бунга суриялик мигрантлардан бирининг 5 ёшли қизчага шаҳвоний тажовуз қилиб, уни видеога олиб тарқатганидан кейин бошланган. Воқеа Қайсари шаҳрида содир бўлган.

Дастлаб 1 июлга ўтар кечаси Қайсарида тартибсизликлар уюштирилган. Турклар кўчаларда суриялик мигрантларни тутиб уришган. Фуқаролар суриялик мигрантлар тўпланган жойларна бостириб киришган. Уларга тегишли автомобилларни ағнатиб, ёқишган. Дўконларига ҳужум қилишган. Уйлар ва дўконларга ўт қўйилган. Сурияликларга қарши рейдлар Ҳатай, Анталия, Ғозиантеп, Кўня, Қайсари каби шаҳарларда бўлиб ўтган. Ҳукумат норозилик намойишларни бостириш учун қўшимча кучлардан фойдаланган.

Суриянинг мухолифатчи кучлар назорати остидаги шимолий қисмларида ҳам бунга жавобан норозиликлар бўлиб ўтган. Улар шаҳарларда осиғлиқ турган Эрдўған суратлари ва Туркия байроқларини йиртишган, ёқишган ва топташган. Турк ҳарбийларига ҳужумлар қилишган.

Киритилди: 20:30 02.07.2024. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!