Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркиядаги ёнғинларнинг айбдори ҳибсга олинди — Эрдоған

Туркиядаги ёнғинларнинг айбдори ҳибсга олинди — Эрдоған

Туркиянинг Муғла вилоятида ўрмонларни ёқишда гумон қилинган шахс қўлга олинди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған. Унинг аниқлик киритишича, эркак Милас шаҳрида содир бўлган ёнғин билан боғлиқ ҳолда ҳибсга олинган.

Туркия раҳбари 31 июль, шанба куни ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазиятни шахсан баҳолаш учун Муғла вилоятига келди.

"Бизнинг ўрмонларимизни ёқиб юборганларни топиш бизнинг бурчимиздир", деди Эрдоған Мармарисдаги матбуот анжуманида.

Ёнғинлардан зарар кўрган Туркиянинг бир қанча вилоятлари президент томонидан табиий офатлар зонаси деб эълон қилинди. Туркия ҳукумати фавқулодда вазият сабабларини ўрганмоқда.

Охирги маълумотларга кўра, ёнғинлар натижасида 400 дан ортиқ одам жароҳатланган, олти киши ҳалок бўлган.

Киритилди: 02:07 01.08.2021. Ўқилди: 3607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!