Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри, Сиверек туманидаги мактаблардан бирида ўсмир йигит тартибсиз равишда ўт очди. Бу ҳақда «NTV» хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 16 киши жароҳатланган бўлиб, уларнинг аксарияти ўқувчилардир. Воқеа ҳужумчининг ўзи таҳсил олган ўқув муассасасида содир бўлган.
Шанлиурфа губернатори Хасан Шилдақнинг маълум қилишича, ўқ узган шахс аллақачон вафот этган.