Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда ёнғинлар деярли ўчирилди, мамлакат Грецияга ёрдам бермоқчи

Туркияда ёнғинлар деярли ўчирилди, мамлакат Грецияга ёрдам бермоқчи

Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирлининг маълум қилишича, мамлакатнинг аҳоли пунктларига таҳдид соладиган барча ўрмон ёнғинлари ўчирилган.

"Ҳозирда аҳоли яшайдиган жойларга хавф туғдирадиган ёнғинлар йўқ", деди у 8 август, якшанба куни маҳаллий телеканаллардан бирининг эфирида.

Вазир, шунингдек, ёниб кетган ўрмонлар тикланишини, ҳудудлар бошқа йўл билан ишлатилмаслигини айтди.

Пакдемирли ҳозирда 240 ёнғиндан бештасига қарши кураш давом этаётганини таъкидлади.

Бундан ташқари, вазирнинг хабар беришича, Туркия сўнгги кунларда ўрмон ёнғинлари билан боғлиқ вазият жиддий ёмонлашган қўшни Грецияга ўт ўчириш самолётларини юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Киритилди: 04:24 09.08.2021. Ўқилди: 2207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!