Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Туркияда ўзбекистонлик мигрант вафот этди

Жорий йилнинг 31 октябрь куни оғир жароҳатлар билан «Çorlu Devlet Hastanesi» тиббиёт муассасасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси З.В. вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумот берди.

Консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан ва зарур ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг ҳамюртимизнинг жасади дафн қилиш учун ватанга юборилди.

Марҳумнинг иш жойи «Yıldız Taşlama» фабрикасидаги авария ва хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик бўйича тергов давом этмоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олди.

Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдирган.

Туркия, Болгария ва Руминия ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин.

Киритилди: 09:55 05.11.2019. Ўқилди: 1960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!