Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилгани юзасидан расмий маълумот берилди

Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилгани юзасидан расмий маълумот берилди

Туркиянинг Дюзже шаҳрида яшовчи 68 ёшли эркак ўзининг шаръий никоҳидаги ўзбекистонлик аёлни ваҳшийларча ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. Мамлакатнинг Истанбулдаги бош консулхонаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ҳақиқатан ҳам Дюзжеда Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Фақат вафот этган фуқаронинг исми Барно эмас Ранодир. Хабарларда тарқатилган фотосуратлар ҳам вафот этган фуқарога оид эмас. Вафот этган фуқаро 1978 йил 30 июлда туғилган Адилова Ранодир.

Ҳозирги вақтда жиноят содир этган Туркия фуқароси Аслан Гунейга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:47 23.09.2023. Ўқилди: 3497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!