Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда рекорд: Коронавирус билан боғлиқ кунлик ўлимлар сони ошди

Туркияда рекорд: Коронавирус билан боғлиқ кунлик ўлимлар сони ошди

Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, жума куни мамлакатда коронавирусдан ўлганлар сони рекорд даражада кўпайиб, 141 кишининг CОVID-19 қурбонига айлангани қайд этилди. Бу билан Туркияда коронавирусдан сабаб вафот этганларнинг умумий сони 12 084 нафарга етди.

Шунингдек, Туркияда ўткан сутка давомида 5103 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Аммо, Туркияда июль ойидан бери фақат вирус аломатлари сезилган беморларгина расмий статистикага қўшилмоқда. Бу ҳолат кўплаб танқидларга дуч келмоқда. Чунки, у беморларнинг асл сонини яширади.

Турк ҳукумати сўнгги ҳафталарда мамлакат бўйлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли чоралар кўришни бошлади. Сешанба куни президент Тоййиб Эрдўған янги қатъий чекловлар, жумладан, ҳафта охирида комендантлик соати жорий этилиши ва ресторан, кафе ҳамда савдо марказларининг иш соатлари чекланганлигини эълон қилди.

Киритилди: 19:57 21.11.2020. Ўқилди: 1898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!