Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилганлар қамалди

Туркияда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни карикатура қилганлар қамалди

Туркияда пайғамбаримиз Муҳаммадга (с.а.в.)га оид карикатура чоп этилган журнал учун ва диний қадриятларни мазах қилиш айби билан тўрт нафар киши ушланди Улар орасида сатира журнали директори ҳам бор.

Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан мазкур нашрни қаттиқ қоралаб, уни ахлоқсиз ва Пайғамбарга нисбатан юмор орқали яширинган провокацияли ҳужум деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат динга ва асрлар давомида турк халқининг асраб-авайлаб келаётган асосий қадриятларига қарши нафрат асосида содир этилган жиноятдир.

26 июнь куни журналда чоп этилган карикатура яқинда бўлиб ўтган Исроил ва Эрон ўртасидаги низога ишора қилиб, пайғамбарлар Муҳаммад (с.а.в.) ва Мусо алайҳиссалом тасвирларини шаҳар руиналари устида қўл бирлаштирган ҳолда кўрсатган.

Киритилди: 13:38 01.07.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!