Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркияда крипто-валюталар тақиқланди

Туркияда крипто-валюталар тақиқланди

Туркия марказий банки товарлар сотиб олишда ва кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлашда крипто-валюталар ва крипто-активлардан фойдаланишни тақиқлади. Марказий банк бунга крипто-валюталарнинг келтириши мумкин бўлган катта зарарларини ва пул ўтказиш жараёнидаги катта хавфни сабаб қилиб кўрсатган.

Жума куни Расмий Газетада чоп этилган янги қонунга кўра, крипто-валюталар ва бошқа шунга ўхшаган рақамли активлардан бевосита ёки билвосита тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас.

Сўнгги ойларда Туркиядаги крипто-валюталар бозорининг фаолияти жадаллашди. Инвесторлартурк лирасининг қадрсизланишидан ҳимояланишга интилиб, биткоин сотиб олиш бўйича халқаро пойгага қўшилишди. Ўтган ойда лиранинг қадрсизланиши 16 фоизгача кўтарилганди.

Марказий банк ўзининг баёнотида крипто-активлар на тартибга солиш ва назорат механизмларига, на марказий тартибга солиш органларига бўйсунмаслигини, уларнинг бошқа хавфи ҳам борлигини айтган.

«Тўлов хизматларини таклиф қиладиган ташкилотлар ўз фаолиятида крипто-валюталардан умуман фойдаланмайди. Крипто-валюталарнинг тўловларни амалга оширишда ишлатилиши қайтариб бўлмайдиган зарарларни келтириб чиқариши мумкин» дейилади марказий банк баёнотида.

Шу ҳафтада Туркияда Rolls-Royce вa Lotus автомобилларини сотиш билан шуғулланадиган Royal Motors компанияси крипто-валютада тўловларни қабул қилишини маълум қилган ва Туркияда шу ишни амалга оширган биринчи компанияга айланганди. Бугунги кунда дунё бўйлаб Apple,Amazon ва Expedia каби гигант компаниялар ҳам крипто-валюталар орқали тўловларни қабул қилади.

Киритилди: 06:20 18.04.2021. Ўқилди: 2586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!