Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатда янги конституция қабул қилиниши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Анадўлу агентлиги хабар бермоқда.
"Эҳтимол, Туркияда янги конституцияни қабул қилишни яна муҳокама қилиш вақти келгандир", -деди у республика вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича.
"Агарда Халқ алянси бўйича ҳамкоримиз билан муросага келсак, яқин даврда янги конституция бўйича чоралар қабул қилишимиз мумкин", -дея қўшимча қилди Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг таъкидлашича, янги конституция устидаги ишлар шаффоф олиб борилиши, якуний матн эса халқ эътиборига ҳавола қилиниши лозим.