Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда карантин чекловлари юмшатила бошланади

Туркияда  карантин чекловлари юмшатила бошланади

 

Айни вақтда Туркияда иш кунлари соат 21дан 5гача ҳамда жума соат 21дан душанба соат 5гача комендантлик соати амал қилиб келмоқда. Бундан ташқари, ниқоб тақиш ва ижтимоий масофага амал қилиш шарт қилиб белгиланган. Ресторанлар, кафелар, тунги клублар ва бошқа кўнгилочар жойлар ёпилган.

“Коронавирусга қарши кураш суръатлари ва муваффақиятларимизни ҳисобга олиб, март ойидан бошлаб секин-аста чекловларни бекор қилишни бошлаймиз. Биз ҳудудларни тўрт тоифага – юқори, қониқарли, ўрта ва паст хавфга эга ҳудудларга бўлиб чиқамиз. Бу тоифалар бўйича ҳар бир вилоятда дам олиш кунлари комендантлик соатини бекор қилишдан бошлаб алоҳида ечимлар қабул қилинади”, деб айтган Эрдўған журналистларга. 

Туркия етакчиси яқин кунларда ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шохобчалари очилиши бўйича йўл харитаси эълон қилинишини қўшимча қилган.

 

Киритилди: 10:39 18.02.2021. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!