Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркияда илк бор ҳижобли аёл бош прокурор этиб тайинланди

A A A
Туркияда илк бор ҳижобли аёл бош прокурор этиб тайинланди

Туркияда муҳим воқеа содир бўлди - мамлакатда ҳижобли аёл бош прокурор этиб тайинланди.

Туркия Судялар ва Прокурорлар Кенгаши Туба Эрсўзни Коня вилоятидаги Бейшеҳир туманининг бош прокурори этиб тайинлади, деб хабар бермоқда IslamNewsсо.

Ҳижоб кийган мусулмон аёлнинг юқори лавозимга тайинланиши 4626 суд ва прокуратура лавозимларига таъсир қилувчи кенг кўламли кадрлар алмашинуви доирасида амалга оширилди.

Туба Эрсўз мамлакатнинг биринчи рўмолдаги бош прокурорига айланди ва кенг жамоатчилик орасида унинг ҳаёти ва кимлиги қизғин муҳокам қилина бошланди. Ҳақиқатдан ҳам, Туба Эрсўз ким?

Бунгача Назилли шаҳри прокурори лавозимида фаолият юритган Туба Эрсўз Коня бош прокурори этиб тайинланди. У шундайқилиб рўмолдаги дастлабги Бош прокурорга айланди. Бироқ, лавозимга тастиқлангунча ва ундан кейин ҳам Туба хоним ҳақидаги асосий маълумотлар очиқланмаяпти. Унинг ёши, иш фаолияти ва бошқа маълумотлар кузатувчилар учун сирлигича қолмоқда.

Киритилди: 08:20 21.06.2020. Ўқилди: 4375 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!