Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда эрамиздан 9 минг йил аввал қурилган ибодатхона топилди

Туркияда эрамиздан 9 минг йил аввал қурилган ибодатхона топилди

Туркиянинг Мардин провинцияси жануби-шарқидаги энг қадимий харобада олиб борилаётган археологик қазишма ишлари натижасида, бундан 11 минг йил олдин барпо этилган ибодатхона топилди.

Маълумки, Анталиянинг жануби-шарқий қисмида жуда қадимдан бери одамлар истиқомат қилади. Турли замонларда бу ҳудудда шумерлар, бобилликлар, хеттлар, римликлар, салжуқийлар, усмонли турклар яшаган ва ҳаммаси турли динларга эътиқод қилишган. Тахминан, 11 300 йил илгари бу ибодатхонани кимлар қургани ҳозирча номаълум.

Мутахассислар тўртта устунни қазиб олишди. Улардан бири жуда яхши сақланган. Бироқ уларнинг ҳеч қайсисида ҳеч қандай ёзув ёки расм йўқ. Тахминан, бир ойлардан сўнг ибодатхонанинг пойдеворига етиб борилади ва ана шундан кейин бу иншоот кимлар томонидан барпо этилганига аниқлик киритилиши мумкин.

 

 

Киритилди: 11:15 03.11.2019. Ўқилди: 2263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!