Туркия президенти кабинети йиғилишидан кейин Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирусга қарши янги чораларни баён қилди. Туркия ички ишлар вазирлиги эса дам олиш кунларидаги кўчага чиқишга чекловларнинг икир-чикирларигача маълум қилди. Чекловлар Туркия вақти билан жума куни 21:00дан кучга кирди.
Ҳафта давомида соат 21:00дан соат 05:00гача кўчага чиқиш тақиқланган бўлса, янги тартибга кўра дам олиш кунлари кўчага чиқиш буткул ман этилди. Янги қарорда 65 ёшдан юқори ва 18дан ёшроқ аҳоли куннинг муайян соатлари (10:00-16:00 оралиғида) жамоат транспортидан фойдаланиши ман қилинди.
4 декабр соат 21:00дан 7 декабрь душанба кунигача аҳолининг барча қатламига кўчага чиқиш тақиқланди ва бу тартиб келаси дам олиш кунлари ҳам амалда бўлиши таъкидланди.
Ички ишлар вазирлигининг қарорига кўра, шахсий автотранспорт воситасида шаҳарлараро сафарларга фақат зарур ҳоллардагина рухсат берилади.
Зарур ҳолларга, жумладан, қуйидагилар киради:
Юқоридагилардан бошқа сабаблар билан шаҳарлараро сафар қилишни истовчиларга жамоат транспортидан фойдаланишга изн берилади.
Шанба ва якшанба кунлари фақат нон ёпиш фаолияти билан шуғулланувчи муассасаларнинг ишлашига рухсат берилади.
Супермаркет, дўкон, қассобхоналар 10:00-17:00 оралиғида ишлашга рухсат берилади.
Чекловлар Туркия парламенти аъзолари, жамоат тартибини сақловчи орган ходимлари, қўриқлаш хизматлари ходимлари, аэропорт, порт, станция ходимлари, диний хизматчилари ва бошқаларга тегишли эмас.
Туркия ҳукумати, шунингдек, фуқароларни катта оилавий йиғинлар, байрамлар ўтказишдан тийилишга чақирди.
Шу тариқа, Туркия сўнгги кунларда янада авж олган коронавирус пандемияси оқибатларини мўътадиллаштиришга уринмоқда.