Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир аёл болаларни ёнаётган хонадоннинг деразасидан улоқтириб, уларнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Ҳодиса 24 февраль, чоршанба куни Эсенлер туманида содир бўлди. Кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида ёнғин юз берган. Аёл тўрт фарзандини деразадан бирин-кетин улоқтирган ва пастда одамлар чойшаб ёрдамида болаларни ушлаб олган. Расмийларга кўра, болалар жароҳат олишмаган.
Қўшниларидан бирининг айтишича, дастлаб квартирадан қора тутун чиқа бошлаган. "Кейин деразадан болаларнинг қичқириғи эшитилди, – деб эслайди гувоҳ. – Биз чойшабни ёйдик. Aёл болаларини пастга улоқтира бошлади. Тўшак билан тўрт болани ушладик”. Кейинчалик ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришди. Ёнғин сабаби аниқланмаган.