Туркияда автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Белта” ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳодиса 5 июль куни эрталаб Кыркларели-Истанбул трассасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автомобиль ағдарилиб кетган.
Мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 6 киши ҳаётдан кўз юмган бўлса, 25 киши жароҳатланган. Барча ярадорлар шифохонага етказилган.