Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда 16 майдан 19 майгача яна комендантлик соати жорий қилинди

Туркияда 16 майдан 19 майгача яна комендантлик соати жорий қилинди

Туркиянинг 31 вилоятида 16-19 май кунлари коронавирус эпидемияси муносабати билан тўрт кунлик комендантлик соати жорий этилади, деди Туркия Президенти Тоййиб Эрдўған.

"16-19 май кунлари комендантлик соати қайтадан киритилади. У шанба куни соат 0.00 дан бошланади ва сешанба куни соат 24.00 гача давом этади" деди Эрдўған телевидение орқали халққа.

Унинг қўшимча қилишича, Туркиянинг тўққиз вилоятида (Адана, Диёрбакир, Мардин, Трабзон, Ўрду, Денгизли, Қаҳрамонмарас, Шонлиурфа, Текирдоғ) кириш ва чиқиш тақиқлари бекор қилинмоқда, шу билан бирга ушбу тадқиқ 16 вилоятда, жумладан Анқара ва Истанбулда ҳам сақланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ комендантлик соатлари 11-12, 18-19, 23-26 апрел, 1-3 ва 9-10 май кунлари Туркиянинг 31 вилоятида, шу жумладан Анқара, Истамбул ва Анталияда жорий қилинган эди.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, мамлакатда тасдиқланган коронавирус ҳолатларининг умумий сони 138 мингдан ошди ва 3786 киши вафот этди.

Киритилди: 10:01 13.05.2020. Ўқилди: 3408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!