Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияда 12 террорчи қўлга олинди, уларнинг тўрт нафари ўзбекистонлик

Туркияда 12 террорчи қўлга олинди, уларнинг  тўрт нафари ўзбекистонлик

Туркиянинг Сурия билан чегарасида 12 нафар ИШИД террорчилари қўлга олинди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Уларнинг беш нафари Россия, тўрт нафари Ўзбекистон ва уч нафари Қирғизистон фуқароларидир. Улар ИШИД аъзолари эканлиги аниқланган”, - дейилган хабарда.

Жангарилар ўтган йили 31 декабрь куни Хатай вилояти Рейҳанли шаҳри ҳудудидаги ўтказиш пунктида қўлга олинган. Улар турк-сурия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишган.

Қўлга олинганларнинг бири Интерполнинг қизил рўйхатида бўлган.

Киритилди: 18:44 27.01.2021. Ўқилди: 2436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!