Бу ҳақда туркиялик сиёсатшунос фикрлари билан ўртоқлашди.
Томонлар ўртасида кескин баёнотлар янграётгани ва минтақада таъсир учун геосиёсий рақобат кучайиши мумкинлигига қарамай, Туркия Исроилнинг энг муҳим ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда деди туркиялик сиёсатшунос Керим Ҳас.
"Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилга қарши кескин баёнотлар беришига ва Исроил расмийларининг жавоб риторикасига қарамай, ҳозир ҳам минтақада Исроилнинг яширин стратегик иттифоқчиси бўлиб қолмоқда", — деди эксперт.
Керим Ҳаснинг таъкидлашича, Исроилнинг асосий рақибларидан бири бўлган Сурияда Башар Асад ҳукумати ағдарилишида Туркия муҳим рол ўйнаган. Бундан ташқари, икки давлат ўртасида икки томонлама савдо алоқалари сақланиб қолмоқда. Шунингдек, Анқара Исроилнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, Исроил импорт қиладиган нефтнинг 60 фоиздан ортиғи Озарбойжондан Туркия ҳудуди орқали етказиб берилади.