Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия ва Aрманистон 10 йил ичида илк бор музокара ўтказди

Туркия ва Aрманистон 10 йил ичида илк бор музокара ўтказди

Туркия ва Aрманистон махсус вакилларининг алоқаларни нормаллаштириш бўйича биринчи учрашуви Москвада бўлиб ўтди ва у 1,5 соат давом этди. Томонлар буни ижобий ва конструктив деб атади. Бу ҳақда Aнадолу хабар бермоқда.

Туркия ва Aрманистон ўртасида 1990-йиллардан бери дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Россиядаги музокаралар ҳеч қачон ратификация қилинмаган 2009 йилги тинчлик битимидан кейин муносабатларни яхшилашга қаратилган биринчи уринишдир.

Туркия ва Aрманистон ташқи ишлар вазирликлари махсус вакиллар “нормаллаштириш жараёни бўйича дастлабки фикр алмашганини” маълум қилди. Музокараларнинг навбатдаги босқичи қачон бўлиб ўтиши кейинроқ маълум қилинади.

Aввалроқ Туркия AҚШга Украина бўйича музокараларда иштирок этишга тайёрлигини маълум қилганди. Aнқара вакили мамлакати Украина ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга катта аҳамият беришини қайд этди.

Шунингдек, “Корреспондент.нет” Aрманистон Озарбайжон билан бўлган жангларда уч аскар ҳалок бўлганини эълон қилганини ёзди. Озарбайжон арманларнинг чегарадаги позицияларини артиллерия ва дронлардан фойдаланган ҳолда ўққа тутди, деб хабар бермоқда Ереван.

Киритилди: 22:28 14.01.2022. Ўқилди: 2270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!