Туркия Саноат ва технология вазири Меҳмет Фатиҳ Каcир: “Миллий технологик сакраш ташаббуси доирасида сунъий интеллект ва мудофаа саноатидан тортиб кимёвий ва пўлатга қадар юқори энергия эҳтиёжларини маҳаллий ечимлар билан қондириш режалаштирилмоқда.
Энергетика соҳасининг мумкин бўлган ривожланиши ҳар томонлама таҳлил қилинди. Қуёш электр станциялари энергия сакрашини таъминлай олмаслиги аниқ. Шунинг учун Туркия атом энергияси технологияларида ўз йўлини очиб, мустақиллигини ва қудратини мустаҳкамламоқда”.