Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Туркия ўзининг "Султон Сулаймон"и — Ҳалит Эргенчдан айрилди

Туркия ўзининг "Султон Сулаймон"и — Ҳалит Эргенчдан айрилди

Машҳур турк актёрлари Ҳалит Эргенч ва Бергузар Корел энди Туркияда яшашни истамайди. Бу ҳақда Сажит Аслан ахборот нашри ёзган.

Нашр тарқатган хабарга кўра, уларнинг учинчи фарзанди туғилганидан кўп ўтмай, оила Лондонда яшашга қарор қилган.

Қайд этиш жоизки, «Бобил» лойиҳаси ниҳоясига етгач, Эргенч ўзига таклиф қилинган барча лойиҳалардан бош тортган ва бўш вақтини оиласига бағишлаган.

Айни пайтда жуфтликнинг режалари ўзгармаса, улар яқин келажакда Туркияга қайтмайди.

Кино танқидчилари аллақачон ўз блогларида Ҳалитнинг қарори якуний бўлса, бу Туркия буюк актёрни йўқотганлигини билдиришини таъкидлаган.

Ҳозирча Эргенч кўчиш сабаблари ҳақида расмий баёнот бермади, бироқ у оила Лондонда яшашини тасдиқлади.

Киритилди: 22:37 26.01.2022. Ўқилди: 9989 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!