Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркия Тошкентда пулли парковкаларни жорий этишда ёрдамлашади

A A A
Туркия Тошкентда пулли парковкаларни жорий этишда ёрдамлашади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг Senkron teknolojı A.S ОАЖ ўртасида ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот-хизмати.

Томонлар Ўзбекистон пойтахтида автоматлаштирилган пулли парковка зоналарини жорий этишга киришдилар.

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатлар ҳамкорликда бизнес-режа, ҳужжатнинг молиявий моделини ва лойиҳа-сметасини ишлаб чиқадилар.

Шартнома доирасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим имзоланади.

Лойиҳа олти миллион долларга баҳоланмоқда.

 

Киритилди: 09:47 16.09.2018. Ўқилди: 1325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар