Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия ТИВ: “Эрон энергетика таҳдиди яратиш орқали босим ўтказмоқда”

Туркия ТИВ: “Эрон энергетика таҳдиди яратиш орқали босим ўтказмоқда”

АҚШ ва Исроил ҳужумига учраган Эрон ҳам худди шундай тактикадан фойдаланиб, минтақада кескинликни келтириб чиқармоқда.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан бу ҳақда TRT Haber дастурида жонли эфирда маълум қилди.

"Эрон ҳужум қилаётган мамлакатлар глобал иқтисодиёт учун энергия хавфсизлиги нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга ва Теҳрон буни билади", деди Туркия ташқи ишлар вазири.

Унинг сўзларига кўра, энергия хавфсизлигига таҳдид қилиш Эрон томонидан босим ўтказиш усули ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!