Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркия қирғоқларида Vibrio бактериялари топилди

Туркия қирғоқларида Vibrio бактериялари топилди

Туркия қирғоқларида инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдирувчи ва вабо, оғир диарея ва сувсизланишни келтириб чиқарадиган Vibrio бактериялари топилди, дея хабар беради Milliyet нашри.

Олимлар Мармара, Эгей ва Ўрта ер денгизларида Vibrioларни аниқладилар. Шифокорлар дам олувчиларни денгиз суви очиқ яраларга тушиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт бўлишни сўрамоқда.

— Vibrio лар илиқ шўр сувда кўпаяди. Айниқса, вабо вибриони ифлосланган денгиз суви орқали ошқозон-ичак трактига кириб, вабо касаллигини келтириб чиқариши мумкин, бу эса кучли диарея ва сувсизланишга олиб келади. Туркияда вабо касаллиги камдан-кам учраса-да, хавф нолга тенг эмас, — деди Истанбулдаги Florence Nightingale касалхонаси шифокори Уғур Аферин.

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш Европа марказининг (ECDC) сўнгги огоҳлантиришига кўра, илгари фақат Болтиқ денгизида бўлган Vibrio бактериялари энди Шимолий денгизда ва ёпиқ чўмилиш жойларида ҳам учрайди.

Бактериялар юқори ҳароратда ва паст шўрланишда кўпаяди.

Киритилди: 20:25 22.07.2025. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!