Туркия парламенти спикери Мустафо Шентоп Нэнси Пелосининг Арманистонга ташрифи минтақа тинчлигига фойда келтирмаслигини ва Арманистон-Озарбайжон муносабатларини нормаллаштириш жараёни доирасида инқирозни қўзғатиш ва чуқурлаштириш салоҳиятига эгалигини айтди.
Шентоп, шунингдек, агар керак бўлса, Туркия ҳукумати вакиллари Озарбайжонга ташриф буюриши мумкинлигини таъкидлади.