Бугун 5 январь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркия олтита янги сув ости кемасига эга бўлади

Туркия олтита янги сув ости кемасига эга бўлади

Туркия ҳарбий-денгиз кучлари 2029 йилгача турк денгиз кучларини янги турдаги олтита маҳаллий сув ости кемалари билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди .

Эрдўған 24 август куни биринчи TCG Piri Reis кемасининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, янги кема республика армияси учун «ҳал қилувчи аҳамиятга эга».

«Бу турдаги иккинчи сув ости кемаси TCG Hizir Reis бу йил синовдан ўтказилади ва 2025 йилда денгиз флотига топширилади. Учинчи қайиқ TCG Murat Reis 2026 йилда хизматга киради. 2029 йилга келиб ушбу турдаги олтита сув ости кемасининг барчаси хизматга киришади», — деди Туркия президенти.

TCG Piri Reis сув ости кемаси немис тури 214 церийали сув ости кемаси асосида яратилган. Ушбу хусусият туфайли сув ости кемаси узоқ вақт давомида сув юзасига чиқмасдан хизмат қила олади.

Киритилди: 00:52 25.08.2024. Ўқилди: 1550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!