Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия Исроилнинг Ливанга ҳужумларини қоралади

Туркия Исроилнинг Ливанга ҳужумларини қоралади

Туркия Исроилнинг Ливанга кўплаб қурбонларга олиб келган ҳужумларини қоралайди.

Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Вазирлик ушбу ҳужумлар Ливандаги гуманитар вазиятни янада оғирлаштираётганини таъкидлади.

"Биз Ливан суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишни қатъий қўллаб-қувватлаймиз", деб таъкидлади Туркия Ташқи ишлар вазирлиги.

Эслатиб ўтамиз, Эрон, Қўшма Штатлар ва уларнинг иттифоқчилари 2026 йил 8 апрель кечаси икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Эрон ўз навбатида, бу даврда Эрон Қуролли Кучлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда ва техник чекловлар доирасида Ҳормуз бўғози орқали хавфсиз ўтиш таъминланишини маълум қилди.

Исроил, амалдаги сулҳ қарори Ливанга тааллуқли эмаслигини айтиб, ушбу мамлакатга ҳужумлар уюштирди. Ҳалок бўлганлар сони 112 кишига етди. Кейинчалик Эрон парламенти раиси Муҳаммад Бағир Ғолибаф Ливанда сулҳ режанинг биринчи шарти эканлигини айтди.

Киритилди: Бугун 10:45. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!