Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Туркия фуқаролигини олиш шартлари қийинлашмоқда

Туркия фуқаролигини олиш шартлари қийинлашмоқда

Хорижликлар Туркия фуқаролигини осонроқ йўл билан олиши учун харид қиладиган кўчмас мулк миқдори энди камида 400 минг долларни ташкил этиши керак. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг шу ҳақдаги фармойиши жума куни ҳукумат хабарномаси бўлган «Расмий газетада» эълон қилинди.

Ушбу ҳужжатга кўра, қарор бир ойдан кейин кучга киради.

Бундан аввал Туркия фуқаролигини оламан деган хорижликлар камида 250 минг долларлик кўчмас мулк сотиб олиши керак эди. Ушбу қонун 2010 йил февралда амалга киритилган.

Кўчмас мулк харид қилиш лимитини ошириш ҳақидаги қарор Туркия ҳукумати томонидан апрель ойи ўрталарида қабул қилинди. Бундан ташқари, кўчмас мулк харид қилиш эвазига Туркия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилган хорижлик сотиб олган мулкини камида уч йил давомида сотмаслиги ва бошқарувга бермаслиги мажбуриятини зиммасига олиши таъкидланганди.

Ўтган йили хорижликларнинг Туркияда кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаби молия бозоридаги беқарорлик туфайли ошиб кетди. Knight Frank консалтинг компанияси маълумотларига кўра, 2021 йилда Истанбул, Анқара ва Измир турар-жой қимматлиги бўйича дунёдаги энг етакчи шаҳарлар қаторидан жой олган.

Киритилди: 10:35 14.05.2022. Ўқилди: 1132 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!