Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Туркия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия элчиси Олган Бекарни қабул қилди.

«Биз Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик муҳити барча соҳаларда яқин ҳамкорлик қилиш учун мустаҳкам замин яратмоқда. Ўзбекистон-Туркия муносабатларини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган жаноб элчига самимий миннатдорчилигимизни билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тиладик», деч ёзган Саидов.

Эслатиб ўтамиз, Олган Бекар 2021 йилдан буён Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Киритилди: 13:59 09.02.2025. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!