Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркия денгиз флоти Сомалининг ҳудудий сувларини ҳимоя қилади

A A A
Туркия денгиз флоти Сомалининг ҳудудий сувларини ҳимоя қилади

Турк денгиз флоти Сомалининг денгизларини 10 йил давомида ҳимоя қилади.

«Репорт» нинг «Анадолу» агентлигига таяниб берган маълумотларига кўра, бу ҳақда Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд Туркия билан мудофаа ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича доиравий битим мамлакат парламенти томонидан тасдиқланганидан кейин журналистларга берган баёнотида маълум қилди.

“Турк қардошларимиз икки давлат ўртасида имзоланган мудофаа ва иқтисодий ҳамкорлик шартномаси доирасида 10 йил давомида денгизларимизни ҳимоя қилади. 10 йиллик ҳамкорликдан кейин денгизларимизни ҳимоя қиладиган флотга эга бўламиз", деди у.

Унинг қайд этишича, келишув терроризм, хорижий таҳдидлар, қароқчилик ва ноқонуний балиқ овлаш билан курашиш, қирғоқларни ҳимоя қилиш ва денгиз ресурсларини ривожлантириш каби соҳаларда ҳамкорликни ўз ичига олади.

Шу билан бирга Маҳмуд ҳужжатда Эфиопия ёки бошқа давлатга қарши душманлик мақсади йўқлигини таъкидлади.

Киритилди: 10:43 22.02.2024. Ўқилди: 2013 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар