Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия АҚШга Россия қуроллари билан таҳдид қилди

Туркия АҚШга Россия қуроллари билан таҳдид қилди

Aгар AҚШ F-35дан кейин F-16 сотувини музлатиб қўйса, у ҳолда Туркия Россиядан Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётларини сотиб олади. Бу ҳақда Туркия мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир маълум қилди, деб хабар беради Kanal 7 телеканали.

“Туркия алтернативсиз қолмайди. Aгар керак бўлса, Су-35 ва Су-57 мавзуси исталган вақтда очилиши мумкин. Бизнинг саноатимиз хавфсизлигимизни таъминлаш учун ҳамма нарсани қиляпти, агар қўшимча нарса керак бўлса, биз ҳар доим чиқиш йўлини топа оламиз”, - деди Демир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия, агар Aнқара уларни сотиб олишга қарор қилса, Москва Туркия томони билан Су-35 ва Су-57 қирувчи самолётлари бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлаганди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Қўшма Штатлар Туркияга Россиянинг С-400 ҳаво мудофаа тизимларини Aнқара томонидан сотиб олиниши муносабати билан энг янги F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш дастуридан чиқарилиши тўғрисида хабарнома юборди.

Киритилди: 14:24 18.10.2021. Ўқилди: 3830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!