Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия 26 майдан бошлаб туристларни ПЗР тестларсиз қабул қила бошлайди

Туркия 26 майдан бошлаб туристларни ПЗР тестларсиз қабул қила бошлайди

26 майдан бошлаб Туркия сайёҳлардан мамлакатга киришда ПЗР тестларни талаб қилмайди, дея хабар берди «Интерфакс».

Хабарга кўра, бу маълумот Россия авиакомпанияларига Туркия фуқаро авиацияси маъмуриятидан келган. Аввалроқ, 1 апрелдан бошлаб сайёҳларга Туркияга кириш учун тестлар керак бўлмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Ҳозирда ПЗР тестлар саёҳат қилишдан олдин камида 72 соат олдин бажарилган бўлиши керак. 6 ёшгача бўлган болалар ушбу талабдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, вируснинг Буюк Британияда аниқланган штамми тарқалиши сабабли Туркия 30 декабрдан бошлаб ПЗР-тестларни талаб қила бошлаган эди.

Киритилди: 13:42 02.03.2021. Ўқилди: 1294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!