Туркия янги йилни терроризмга бутунлай барҳам бериш мақсади билан бошлайди.
“Репорт” хабарига кўра , бу ҳақда Туркиянинг Ҳабер Глобал телеканали сайтида чоп этилган “2025-йил терроризмга барҳам бериш йили бўладими?” номли мақолада айтилади.
Мақолада, “Туркия ички ва хорижда терроризмни тўхтатиш учун кўп томонлама қадамлар ташламоқда” дейилади.
Хавфсизлик бўйича эксперт Абдулла Агарга кўра, агар Суриянинг янги ҳукумати террор таҳдидини тўлиқ бартараф этмаса, Туркия исталган вақтда янги операция бошлаши мумкин.